
Хаби Алонсо “Реал”ни бошқариш масаласига ойдинлик киритди
“Реал” раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Карло Анчелотти ўрнига “Байер”ни клуб тарихида илк бор мамлакат чемпионига айлантирган Хаби Алонсони олиб келиши ҳақидаги хабарлар анчадан бери бор.
Испаниялик мутахассис яқинда Мадридга боргани бу маълумотлар оқимини янада кўпайтириб юборди. Хаби Алонсонинг ўзи “Реал”га қайтиши ҳақидаги вазиятга ойдинлик киритди.
- Мен ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилганим йўқ. Ўтган ҳафта Испанияга борганим рост, лекин ҳеч ким билан учрашганим йўқ.
Олдимда ҳеч қандай муддат йўқ. Мен ҳали ҳам фақат жорий мавсумга эътибор қаратяман. Чунки ҳозир биз чемпионатнинг ҳал қилувчи палласидамиз, - деди Хаби Алонсо.
Хаби Алонсо “Байер”ни 2022 йилдан бери бошқариб келмоқда. Ёш мураббий леверкузенликларни Германиянинг энг кучли клублари даражасига кўтарди. Унинг қўл остида жамоа қисқа муддатда Германия чемпиони, мамлакат кубоги ғолиби ва Европа лигаси финалчиси бўлди.
Фикрлар