Хаби Алонсо ва Рауль энди "Реал"нинг ёшлар жамоасига мураббийлик қилишади

“Реал” клуби собиқ етакчилари Хаби Алонсо ва Рауль тез орада мадридликларнинг ёшлар жамоасида иш бошлайди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра ушбу икки афсона айни дамда Лас Розасдаги футбол академиясида ташкил этилган УЕФА мураббийлик курсларида иштирок этмоқда. Ушбу курс жума куни ўз ниҳоясига етади. Шундан сўнг Хаби Алонсо ва Раулнинг биргаликда “Реал” ёшлар жамоасини бошқариши кўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки, УЕФА курсларида шунингдек Хави, Виктор Вальдес ва Жоан Капдевила каби Испания терма жамоасининг собиқ аъзолари ҳам тақсил олишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!