Хабиб-Фергюсон жангининг бекор қилинмаётганлигининг сабаби нимада?

  • 30 март, 2020, 19:33
  • 0
  • MMA

Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Aлекс Волкановски енгил вазн тоифасидаги чемпион Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг ҳақида фикрларини билдирди.

"Мен Хабиб-Фергюсон жанги нега ҳалигача бекор қилинмаганлигини тушунаман. Чунки UFC мазкур жангни ушбу вазиятда ҳам ташкил қилишни хоҳлайди. Чунки улар бу борада узоқ вақт ишлаган.

Aммо барча эҳтиёт чораларини кўрсалар ҳам, масъул шахслар бу хавфни ўз зиммаларига ололмайдилар. Бундай вазиятда жуда қийин бўлади.

Баъзи одамлар бундай жангни шунчаки кулгили, деб айтишади. Лекин биз охир-оқибат Тони ва Хабибнинг қандай жанг қилишини кўришимиз мумкин! Aгар улар соғлом бўлса ва барча эҳтиёт чораларига риоя қилинса, келинг буни кўрайлик",-деди Волкановски.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!