Хабиб Нурмагомедов Москвадаги UFC Fight Night 163 турнирида кимга секундантлик қилади?

UFC нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Хабиб Нурмагомедов Москвадаги UFC Fight Night 163 турнирида Aбубакар Нурмагомедовга секундантлик қилади. Бу ҳақда Aбубакар "СЭ" га маълум қилди.

"Менинг бурчагимда Aбдулманап амаким, Хабиб акам ва мураббий Хавер Мендес бўлади", -деди Нурмагомедов.

Нурмагомедовнинг рақиби германиялик Давид Завада бўлади. Ушбу жанг (77,1 кг гача) вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!