Хабиб Нурмагомедов PFL чемпионини тарихдаги энг яхши жангчига айлантирмоқчи!
UFC Шон-шараф зали аъзоси Хабиб Нурмагомедов амакиваччаси ва ҳозирда PFL чемпиони Усмон Нурмагомедов ҳақида гапирди.
"Мақсадимиз Усмонни енгил вазнда тарихдаги энг яхши жангчига айлантириш. Бу учун мураббийим Хавьер, марҳум отам ва мен ниҳоятда кўп меҳнат қилгандик. Ҳозир ҳам Мендес ва мен Усман нафақат ўз унвонини олти марта ҳимоя қила оладиган чемпион, балки тарихдаги энг яхши зўр жангчи бўлиши учун кечаю кундуз ишлаяпмиз. Унинг бу борада улкан салоҳияти бор", - дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтирди "Bloody Elbow".
Эслатиб ўтамиз, Усмон Нурмагомедов (20-0) 7 февраль куни "PFL Road to Dubai" турнирида Алфи Девис(17-5-1)га қарши октагонга кўтарилади.
Фикрлар