Хабиб Нурмагомедов Россиянинг энг омадли спортчиси, Дзюба эса...

Дунёга машҳур Forbes журнали 40 ёшгача бўлган энг омадли россиялик спортчи ва шоу-бизнес вакилларидан иборат рейтингни тузиб чиқди.

Ушбу рейтингнинг энг юқори поғонасидан ММА жангчиси Хабиб Нурмагамедов жой олди. Футболчилар орасида эса энг юқори ўринда “Зенит” форварди Артём Дзюбага тенг келадигани топилмади. 40 мингдан кўпроқ овоз олган Россия терма жамоаси ҳужумчиси умумий рейтингда 13-ўринда қайд этилди.

“Сельта”да ўйнаётган Фёдор Смолов ва “Монако”да ўйнаётган Александр Головин кейинги ўринларни эгаллади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)