Хабиб Нурмагомедов Тошкентда жанг ўтказади, агарда...

Хабарингиз бор, кеча Тошкентдаги “Форумлар” саройида GFC 20 турнирига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда Хабиб Нурмагомедов, Абдулманап Нурмагомедов, GFC промоушени президенти ҳамда жанг кечасининг марказий тўқнашуви иштирокчилари Умар Нурмагомедов, Браян Гонсалес, Ўзбекистон ММА терма жамоаси бош мураббийи Суннат Ильясов ва бошқалар иштирок этишди.

6811574432934

Анжуманда журналистлар Хабиб Нумагомедовга ўз жангларингиздан бирини "Ҳумо Арена"да ўтказган бўлармидингиз? дея савол йўллади. Хабиб эса унга қуйидагича жавоб берди:

- "Ҳумо Арена" UFC турнирининг ўтказилиши учун жуда мос тушади. Мисол учун, Москвада 11 минг кишини ўз бағрига оладиган ЦСКА Аренада жанг ўтказдик. "Ҳумо" эса жаҳон стандартига жавоб берадиган арена ва унга 12 минг одам сиғади. Шунинг учун, бу ерда бемалол йирик жанг кечаларини ўтказса бўлади. Агар UFC жангни шу ерда ўтказилишига рози бўлса, албатта, шу ерда жанг қиламан. Ўзбекистон ММА федерацияси бу борада UFC билан келиша олса, мен жон деб бу ерда октагонга кўтарилган бўлардим. Доғистонда бундай савиядаги арена йўқ. Шундай экан Тошкентда жанг қилишга қарши бўлмайман, - деди Хабиб Нумагомедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Amud@ryo (qipchoq)
23/11/2019 22:09
Bizlarda Huuuuumo arenasi bor.