Хабиб Нурмагомедовнинг укаси Саудия Арабистони байроғи остида жанг қилди

Енгил вазнда (-70,3 кг) UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов укаси (амакисининг ўғли) Усман Нурмагомедов Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтган “BraveFC 21” турнирида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Мазкур жангда у япониялик Иссей Мориямни биринчи раундда техник нокаутга учратди.

Россиялик спортчи -66 кг вазн тоифасида иштирок этади. Бу тўқнашувда у Саудия Арабистони байроғи остида рингга чиқди. Саудия байроғи жанг бошлангунга қадар бурчакда турган. Бошловчи ғолибни эълон қилган вақтда байроқ октагонга олиб кирилган. Айнан нима сабабдан бу спортчи Саудия байроғи остида рингга чиққани номаълум.

20 ёшли Нурмагомедов учун бу қарама-қаршилик профессионал фаолиятидаги 3-си бўлди. Қолган иккитасида ҳам у муддатидан олдин зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!