
Хаджар фаолиятидаги биринчи шоҳсупа ҳақида фикр билдирди
"Рейсинг Буллз" пойгачиси Исак Хаджар Нидерландия Гран-присида маррага учинчи бўлиб етиб келди ва энг ёш франциялик подиум соҳибига айланди.
Пойгадан сўнг 20 ёшли ҳайдовчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ақлбовар қилмас ҳиссиётлар! Мен учун энг ҳайратланарлиси, биз бутун пойга давомида тўртинчи ўринни сақлаб қолдик. Ландо учун афсусдаман, лекин биз унинг ҳисобига битта позиция олдинга чиқдик, муҳими ўзимиз ҳам бирорта хатога йўл қўймадик. Машина бутун Гран-при давомида рельсда бир-текис юрган поезддек туюлди. Мен ўзимдан мамнунман - максимал даражада эришишга муваффақ бўлдим, хато қилмадим ва жамоа учун шоҳсупага кўтарилдим. Йигитларимиз учун жуда хурсандман. Формула-1 пойгаси шоҳсупаси болалигимдан мақсадим эди, аммо бу фақат биринчи қадам, келажакда бундан ҳам кўпроғига умид қиламан", - деди Хажар Sky Sports эфирида.
Эслатиб ўтамиз, пойгада "Макларен" пойгачиси Оскар Пиастри ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни "Ред Булл" пойгачиси Макс Верстаппен эгаллади.
Фикрлар