Халк "Шанхай СИПГ"ни тарк этди

Бразилиялик ҳужумчи Халк “Шанхай СИПГ” клубини тарк этди. У бу ҳақда ўзининг инстаграмдаги саҳифасида хабар берди.

“Бугун мен “Шанхай СИПГ” жамоаси билан хайрлашдим. У ерда мени катта муҳаббат билан кутиб олишди. Ортда қолган тўрт йилдан сўнг, мени илиқ кутиб олган мухлисларга, раҳбариятга ва мен билан бирга тўп сурган футболчиларга миннатдорчилик билдираман.

Биз биргаликда сон-саноқсиз ғалабаларга эришдик, Суперлига ва Суперкубокни қўлга киритдик. Аммо бизда қийин дамлар ҳам бўлган ва ўшанда ҳам биз бир-биримизга ишонганмиз, бирдам бўлганмиз. Мен кетяпман, лекин ҳар доимгидек, бу ерда ҳали ҳам кўп дўстларим бор”, - деди бразилиялик футболчи.

Халк “Шанхай СИПГ” сафига 2016 йил “Зенит”дан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!