Халқаро чемпионлар кубоги. Эдернинг голлари
Ads

Ҳозиргина Сингапурдаги "Миллий стадионда" Халқаро чемпионлар кубоги мусобақасидан ўрин олган Мюнхеннинг "Бавария" ҳамда Миланнинг "Интер" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли кечган баҳс "нерадзуррилар"нинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, учрашувдаги ҳар иккала голга Эдер муаллифлик қилди.

«Бавария» – «Интер» – 0:2 (0:2)

Голлар: Эдер 8, Эдер 30

«Бавария»: Ульрайх (Хофманн 69), Алаба, Хуммельс (Мартинес 46), Рафинья (Фридль 46), Гетце, Хамес (Мюллер 46), Дорш, Рибери (Пантович 33), Толиссо (Санчеш 46), Коман, Левандовски (Винцхаймер 69).

Бош мураббий: Карло Анчелотти.

«Интер»: Ханданович, Шкриньяр (Раноккия 90), Нагатомо (Вальетти 90), Д`Амброзио (Ансальди 84), Миранда (Мурильо 84), Кондогбиа, Валеро (Гальярдини 66), Жоау Мариу (Брозович 66), Кандрева (Биабиани 65), Перишич (Пинамонти 84), Эдер (Барбоса 50).

Бош мураббий: Лучано Спаллетти.