Халқаро енглик атлетика ассоциациялари федерация янгича қиёфада

Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси ўз номи ва логотипини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақида ташкилот матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Ташкилот эндиликда “World Athletics” деб юритилади. Унинг янги логоси ҳам шунга монан ишланган.

ss

Логотипдаги “W” ҳарфи дунё сўзини ифодалайди. Қолаверса, унда яширин тасвир ҳам бўлиб, ушбу ҳарф ғалабани нишонлаётган атлетни, “A” ҳарфи эса енгил атлетика ва югуришга тайёрланаётган спортчини ифодаланмоқда.

Аввалги логотип 100 йилдан ортиқ вақт давомида амалда бўлди. Янги бренд жорий йилнинг октябрь ойида Дохадаги ЖЧдан аввал ташкил этиладиган Конгрессда тасдиқланиши кутилмоқда.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!