Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси йилнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) расмий сайтида жаҳоннинг 2025 йил якунлари бўйича рамзий терма жамоаси эълон қилинди.
IFFHS томонидан 2025-йилги Жаҳон рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Жанлуижи Доннарумма ("Манчестер Сити"/ ПСЖ).
Ҳимоячилар: Нуну Мендеш (ПСЖ), Вильям Пачо (ПСЖ), Ашраф Хакими (ПСЖ).
Ярим ҳимоячилар: Витинья (ПСЖ), Педри ("Барселона"), Ламин Ямал ("Барселона").
Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе ("Реал"), Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити"), Харри Кейн ("Бавария"), Усмон Дембеле (ПСЖ).
Аввалроқ IFFHS клублар ва терма жамоалар миқёсида 2025 йилнинг энг яхши мураббийларини эълон қилганди, улар Луис Энрике (ПСЖ) ва Луис де ла Фуэнте (Испания терма жамоаси) бўлишди.



Фикрлар