Халқаро кураш ассоциацияси 2016 йилнинг энг яхшиларини аниқлади

Халқаро кураш ассоциацияси 2016-йилнинг энг яхшиларини аниқлади.

Ассоциация матбуот хизматининг хабар беришича, 2016 йилги мавсумда қуйидагилар йилнинг энг яхшилари дея эътироф этилишган.

Йилнинг энг яхши курашчиси –  Мустафо Далириан (Эрон)

Жанубий Кореянинг Чунжу шаҳрида ўтказилган Жанг санъати турлари фестивали ғолиби ва Хитой Тайпейида ўтказилган Соҳил кураши бўйича Жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби.

Энг яхши аёл курашчи – Ли Ван Тинг (Хитой Тайпейи)

Вьетнамнинг Дананг шаҳрида ўтказилган Осиё соҳил ўйинлари ва Хитой Тайпейида ўтказилган Соҳил кураши бўйича Жаҳон чемпионати ғолибаси

Энг яхши техника – Суҳроб Худойбердиев

Вьетнамнинг Дананг шаҳрида ўтказилган Осиё соҳил ўйинлари ғолиби. Ярим финал ва финал баҳсларида ўзининг ҳайратланарли ва чиройли усулларини намойиш этди.

Энг яхши чемпионат – Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида ўтказилган 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги VIII Жаҳон чемпионати

Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва Халқаро кураш ассоциацияси Конгресси ассоциация байроғи остида Ҳиндистон кураш ассоциацияси ва Керала кураш ассоциацияси ҳамкорлигида жула юқори даражада ташкил этилди.

Энг яхши ҳакам (эркаклар) –  Алгимедез Ортиз Круз (Доминикан Республикаси)

Жанубий Кореянинг Чунжу шаҳрида ўтказилган Жанг санъати турлари фестивали ва Доминикан республикасида ўтказилган Панамерика чемптионатининг энг муҳим баҳсралини юқори даражада бошқарди.  

Энг яхши ҳакам (аёллар) –  Хенриетт Моллер (ЖАР)

Жанубий Кореянинг Чунжу шаҳрида ўтказилган Жанг санъати турлари фестивалининг нг муҳим баҳсралини юқори даражада бошқарди.

Энг яхши мураббий – Сун Жун Кюн (Корея терма жамоаси мураббийи)

Жанубий Корея терма жамоаси Жанубий Кореянинг Чунжу шаҳрида ўтказилган Жанг санъати турлари фестивалида 4 та олтин шунча кумуш ва шунча бронза медалини қўлга киритди.

Энг яхши кураш ассоциацияси – Конго Республикаси

Конго кураш Ассоциацияси йил давомида кўплаб мусобақалар, машғулот лагерлари, ҳакамлик ва ўқув машғулот йиғинлари ва энг муҳими Браззавилда юқори даражада ўтказилган Африка чемпионати маҳаллий ва ҳудудий ОАВ фаол даражада ёритилди шунингдек, стадионларга кўплаб мухлисларни жалб қила олди.

Энг яхши минтақавий федерация – Панамерика Кураш Конфедерацияси

Панамерика Кураш Конфедерацияси йил давомида кўплаб мусобақалар ва ташаббуслар ва машғулот лагерларини ташкиллаштирди. Шунингдек, АҚШ, Венесуела, Чили, Доминикан Республикаси ва шу каби бир қатор мамлакатларда кураш спорт турини ОАВ ва  facebook,  twitter каби ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!