Халқаро кураш ассоцияцияси президенти иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди

Аввал хабар берганимиздек, Термиз шаҳрида кураш бўйича Президент соврини учун турнир бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу нуфузли мусобақа олдидан бир қатор расмийлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Халқаро кураш ассоцияцияси раиси Ҳайдар Фармон, Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Халқаро кураш федерацияси вице-президенти Шерзодхон Қудратхўжа журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.

kurash

Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов:

“Халқимиз маданиятидан келиб чиқсак, кураш 3000 йиллик тарихга эга, дейишимиз мумкин. Ота-боболаримиз ушбу спорт ривожига улкан ҳисса қўшган. Бизнинг миллий спортимиз бўлган кураш бугун халқаро даражага чиқиб улгурди. Биз бу билан тўхтаб қолмай ҳаракат қилишни тўхтатмаслигимиз керак. Хайдар Фармон жуда банд инсон эканлигига қармамай, юртимизга етиб келди. Бунинг учун жаноб Рарсонга катта раҳмат айтаман.

Вазир сифатида ўз ишимда кураш ва шаҳматга катта эхтибор беришни ният қилганман. Сабаби, шаҳмат инсонни ақлий томондан етукликка олиб чиқса, кураш жисмоний томондан жуда фойдали. Ҳозир ёшларнинг соғлиги катта эътибор талаб қилмоқда. Шу сабабли, айниқса пандемия шароитида бу муаммога жиддий қарашимиз лозим. Шунинг учун, биз уларни соғлигини кураш орқали сақлашга ҳаракат қилишимиз керак”.

Aziz abduhakimov

Халқаро кураш ассоцияцияси президенти Хайдар Фармон:

“Термизда эканигимидан жуда хурсандман ва бу менда фахр туйғуларини уйғотмоқда. Албатта, бу турнирни ўтказиш учун катта куч ва сармоя кетди. Шунинг учун, мусобақа ташкилотчиларига ўзимнинг самимий раҳматимни айтаман.  Биз Ўзбекистон ҳукумати ва МОҚ билан гаплашганимиздан кейин техник делегатларни бу ерга жўнатиш учун қўлимиздан келган барчасини қилдик. Биласиз, бугун дунё бўйича 130 та давлатда кураш федерацияси бор ва улар ушбу спорт тури ривожига хисса қўшмоқда.

Президентингиз кураш ривожи йўлида катта ишлар олиб бормоқда. Бизнинг ассоцияциямиз сиз билан ҳамкорликда ишлашдан хурсанд. Халқаро кураш ассоцияцияси янги структура яратмоқчимиз. Унинг мақсади чиқарилаётган ҳар бир қарор ижросини 100 фоиз таъминлаш. Бундан ташқари, курашни қитъалар миқёсидаги ҳар ҳил ўйинларга киритишдир. Бунда сиз журналистларнинг ёрдамингиз жуда муҳим. Аммо бизнинг ҳамма ишимиз ОАВда етарлича ёритилмаса, ҳеч нарсага эришмаймиз”.

kurash2

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов:

“Авваламбор, сиз азизларни Сурхон воҳасида кўриб турганимиздан жуда хурсандмиз. Кураш деганда кўпчилик Ўзбекистон хусусан, Сурхондарёни тушунади. Ҳозирда кураш анча оммалашиб улгурди. Кураш ассосцияциялари дунёнинг 130 давлатида бор. Бу рақам бизнинг миллий спорт туримиз қай даражага чиққанлигига исбот бўла олади. Айниқса, Халқаро кураш ассоцияцияси президентининг юртимизга келиши ҳам турнирнинг анча оммавий эканлигидан далолатдир.

Ёшланинг курашга бўлган қизиқиши юқори даражада. Тез кунларда вилоятимизда 75 та кураш мактабларини очишни ният қилганмиз. Ҳар бир туманда 5 тадан шундай мактаб очамиз. Кураш деганда Апломиш сиймоси инсонлар ҳаёлида гавдаланади. Ишонаманки, бизда Апломишдек апл ўғлонлар етарлича топилади.

Тўғриси, менинг ўзим ҳам кунига 1 соатдан кураш томоша қиламан. Кечқурун соат бирдан кейин, интернетдан топиб бўлса ҳам кураш кўришга одатланганман. Ушбу спорт турининг нуфузини янада ошириш йўлида қўлимиздан келган барча ишни қиламиз”.

tora bobolov

-Бу мусобақа Халқаро кураш ассоцияцияси учун қай даражада муҳим? Ва шахсан сизнинг эътиборингизни нимаси билан ўзига тортмоқда?

"Биласиз, ўтган йили пандемия туфайли кўп турнирлар қолдирилди. Ҳаттоки, Олипмиада ҳам 1 йилга кечиктирилди. Ҳозирги кунда спорт раҳбарларининг вазифаси одамларнинг ишончини қайтариш. Балки бутун дунёдан спортчилар келмагандир, аммо қатнашчилар географияси ҳам анчагина катта. Ўйлайманки, бу турнирни энг наъмунали ташкил этиб, қолганларга ўрнак бўла оламиз".

-Бу йилги турнир ўн бешинчиси ҳисобланади. Мазкур мусобақанинг аввалгиларидан қандай фарқлари бор?

"Бу турнир анъанавий тарзда анчадан бери ўтказилади. Бу сафарги мусобақанинг 1-фарқи шундаки, илк бор бундай матбуот анжумани ташкил этилмоқда. Ва сизлар орқали ХКАнинг иш тартибини таништирмоқчимиз. Пандемияга қарамай, кўплаб давлатлардан спортчилар таклиф этганмиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!