Халқаро ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Испания билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳамда Испания U21 термалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Жамоаларда гол уриш учун қулай вазиятлар бўлди, бироқ баъзида дарвозабонлар ишончли ҳаракат қилган бўлса, баъзида ҳужумчиларга аниқлик етишмади. 

 Маълумот учун, Тимур Кападзе шогирдлари навбатдаги назорат учрашувини Миср ёшларига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!