Хамес "Наполи" билан музокараларни нега тўхтатди?

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес “Наполи” билан бўлаётган музокараларни тўхтатди.

Gol Caracol нашри тарқатган хабарга кўра колумбиялик футболчи ўзига "Атлетико"дан қизиқиш бўлаётганидан хабар топгач, неаполликлар билан музокараларни маълум муддат тўхтатишга қарор қилган. У эндиликда “матрасчилар”дан расмий таклиф бўлишини кутмоқда.

Таъкидлаш керакки, Хамес “Атлетико” вариантини “Наполи”дан яхшироқ деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи сўнгги икки мавсумни Мюнхеннинг “Бавария” клубида ижарада ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!