Хамес Родригес қишда "Реал"дан кетишни истамаса, клуб 500 млн евро ишлаб олиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби жамоа январ ойида ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни сотмоқчи эмас. 

"Қироллик клуби" колумбиялик футболчини фақатгина ўзи клубдан кетишни исташи тўғрисида матбуот орқали расмий баёнот берган тақдирдагина сотиб юбориши мумкин. 

Marca нашри тарқатаётган хабарга қараганда, акс ҳолда, мадридликларнинг позициялари ўз кучида қолаверади. Яъни, ушбу ҳолатда "Реал" ёзги трансферлар бозорини кутади, ёки уни ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлган жамоа футболчининг шартномасида кўрсатилган 500 миллион еврони тўлашига тўғри келади.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ 25 ёшли футболчининг "Манчестер Юнайтед" ёки "Челси" клубига кўчиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!