Хамзат Чимаев: "Энди мен оч қолмайман!"
Мағлубиятсиз одимлаётган UFC жангчиси Хамзат Чимаев (12-0) нима учун ўрта вазн (83,9 кг) тоифасига чиқишга қарор қилганини тушунтирди.
“Бу бошқа дивизион, бошқа куч. Мен энди бутунлай бошқача овқатланаман. Энди оч қолмайман. Мен ярим ўрта вазнда (77,1 кг) ҳаракат қилганимда фақат гуруч истеъмол қилардим: товуқли гуруч, балиқли гуруч, ақлдан озиш мумкин. Энди мен кўпроқ машқ қиламан, кўпроқ овқатланаман, кўпроқ энергия оламан. Хуллас, барчаси ажойиб... Албатта, мен ҳали ҳам вазн ташлашим керак, лекин аввалгидек эмас. Кейинги 25 кун ичида мен истеъмол қиладиган овқат миқдорини аста-секин камайтираман. Энди ҳаммаси бошқача бўлади”,- деди Чимаев.
Эслатиб ўтамиз, Чимаев 21октабрь куни БAAнинг Aбу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган “UFC 294” турнирида бразилиялик Пауло Костага (14-2) қарши жанг қилади.
Манба: ringside24.com
Фикрлар