Ханчжоу-2022: Шахматчи йигитларимиз ҳам медалларга эга чиқишди!

Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё ўйинларида делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди. Йигитларимиз жамоавий дастурда бронза медалларига эгалик қилишди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳал қилувчи 9-турда Таиланд терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг терма жамоамиз ўз ҳисобидаги очколар сонини 14 тага етказиб олди ва бронза медалини нақд қилди.

Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоевдан иборат жамоамиз делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди.

Бу дастурда олтин медаль 16 окчо жамғарган Эронга насиб этди. Ҳиндистон эса 15 очко билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!