Харажат катта: Мбаппе “Реал”га аслида қанчага тушди?

Килиан Мбаппе бундан кейинги фаолиятини “Реал”да давом эттирадиган бўлди. Ҳамкорлик шартномаси тузилди, ўйинчига рақам берилди, тақдимот маросими ҳам ўтказилди.

Энди машғулотлар ва “Реал” сафидаги дебют ўйини кутилмоқда.

Хўш, Мадрид клубига эркин агент сифатида келган машҳур ҳужумчи аслида қанчага тушди?

Манбаларнинг ёзишича, Килиан Мбаппе эркин агент мақомида келганига қарамай, “Реал” тарихидаги энг қиммат ўйинчига айланди. “Қироллик клуби” футболчига жамоа билан шартнома имзолагани учун 115 миллион евро миқдорида бонус беради. Бу сумма беш йил давомида бўлиб-бўлиб тўланади.

Бонус миқдори турли натижа ва кўрсаткичлар, хусусан, “Олтин тўп”, “Олтин бутса”, Ла Лига тўпурарлар пойгасидаги ғалаба ва қўлга киритилган совринларга қараб ўсиб бориши белгиланган.

Мбаппе “Реал”нинг энг катта  маош оладиган ўйинчиси ҳам ҳисобланади. Унинг йиллик маоши 30 миллион евро қилиб белгиланган бўлса, солиқлардан кейин қўлига 15 миллион евро тегади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!