Хау: "Ньюкасл" ғалабани қўлдан чиқарди"

CHERY AUTO

Англия чемпионатининг 22-тур учрашувлари давом этмоқда. "Вулверхэмптон" ўз майдонида "Ньюкасл"га ютқазмади ва шу тариқа кетма-кет тўртинчи ўйинда мағлубиятсиз серияни давом эттирди.

Tecno

Учрашувдан сўнг "Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау натижадан норозилигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, жамоа катта меҳнат қилган ва ўйинни назорат қилган, аммо ҳал қилувчи ҳужумларда етарлича самарали ҳаракат қила олмаган.

"Биз ўйинни бошқариб турдик, аммо майдоннинг сўнгги қисмида кутилган даражада ўйнай олмадик. Рақиб эса аниқ кучайди, улар ҳозирги ўрнидан кўра яхшироқ ўйин кўрсатмоқда", — деди Хау.

Ҳозирда "Ньюкасл" чемпионат жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!