Хавфсизлик кафолатланмагунча Қатарга қайтмайман!
Раҳим Стерлинг уйида содир этилган қуролли босқинчилик туфайли Қатардаги жаҳон чемпионатини ташлаб, Англияга қайтиб келган эди.
Босқич уюштирилган пайтда футболчининг оиласи уйда бўлган. Маълумотларга қараганда, уларга ҳеч қандай зиён етмаган.
Шунга қарамай, Раҳим Стерлинг хавф тўлиқ бартараф этилмагунича Қатарга қайта олмаслигини маълум қилган.
- Оилам хавфсизлиги 100 фоиз таъминланмагунича, мен ҳеч қаерга кетмайман, - деди Раҳим Стерлинг.
Англия терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини давом эттирмоқда.
Фикрлар