Хави: Агар бу футболчи "Барса"га ўтса, Фати ва Торреснинг кераги йўқ!
"Барселона" клуби "Атлетико" вингери Янник Карраскога қизиқиш билдирмоқда.
El Nacional хабарига кўра, бош мураббий Хави ва директор Матеу Алемани бельгиялик футболчининг жамоа тактик схемаларига тўлиқ мос тушишига ва қанотда жамоа ўйинини кучайтиришига ишонишмоқда.
Агар 29 ёшли футболчи ёзда каталонияликлар билан шартнома имзоласа, “Барса” раҳбарияти Ансу Фати ва Ферран Торресни сотишга ҳаракат қилади.
Аввалроқ, «Барселона» ҳужумчи Мемфис Депай учун «Атлетико» билан бўлган келишувга Карраскони 15-20 миллион еврога сотиб олиш вариантини киритгани хабар қилинганди.
Янник жорий мавсум Ла Лигада 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.
Фикрлар