Хави “Барса”га кўп гол урадиган ҳужумчи танлади

Жорий мавсум якунланганидан кейин “Барселона” мураббийлар штаби таркибда жиддий ўзгаришларни амалга оширмоқчи.

Жамоа кўп гол урадиган ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Асосий тўпурар Роберт Левандовски шартномаси муддатидан аввал бекор қилиниши мумкинлиги ёки уни сотиб юбориш эҳтимоли ошаётгани ҳам каталонияликларни янги ҳужумчи топишга мажбур қилмоқда.

Бош мураббий Хави Эрнандес жамоага Александр Исаакни таклиф қилишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Todofichajes нашри хабар тарқатди.

Хави 24 ёшли швед ўйинчиси жамоа ҳужум чизиғини сезиларли даражада кучайтира олишига ишонмоқда.

Исаак Испания чемпионатида етарлича тажриба тўплаган. У 2022 йилнинг ёзида “Ньюкасл”га кўчиб ўтгунга қадар уч йил “Реал Сосьедад”да тўп тепган ва Ла Лигадан 100 дан зиёд ўйинда 33 та гол урган.

Швециялик форвард Англия Премьер-лигасида ҳам самарали ўйин кўрсатяпти. У чемпионатда ўн марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти бор ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!