Хави "Барса"га ўз талабини қўйди

Хави ва "Барселона" шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, жамоа бош мураббийи нафақат унинг, балки, ёрдамчиларининг ҳам маоши оширилишини истамоқда.

Клубнинг фикрича, айнан Хавининг ходимларига кўпроқ маош тўланган тақдирда, у клуб билан шартномасини узайтиришга мажбур бўлади. 

Испаниялик мутахассиснинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!