Хави "Барселона" билан боғлиқ саволга жавоб қайтарди

"Ал-Садд" бош мураббийи Хави Эрнандес "Барселона" билан боғлиқ саволга жавоб қайтарди. Маълумки, испаниялик мутахассис Рональд Куманнинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод бўлиб турибди. 

"Эътиборимни "Ал-Садд"да ишлашга қаратганман. Бошқа нарса ҳақида гапиришни истамайман", - деди Эрнандес. 

Испания матбуотининг хабарига кўра, Хави Қатар клуби раҳбарияти билан шартномани бекор қилишга келишиб олган. 

Эслатиб ўтамиз, Хави ўз вақтида футболчи сифатида каталанияликлар билан кўплаб совринлар ютишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!