Хави "Барселона" билан янги шартнома имзолаш арафасида
Хави "Барселона" билан шартномасини узайтиради.
Клуб ва бош мураббий ўртасидаги музокаралар сўнгги ҳафтада катта муваффақиятларга эришди, деб хабар беради "Diario Sport" нашри. Якуний қарор яқин кунларда қабул қилинади, томонлар охирги тафсилотларни келишиб олишлари керак.
Мутахассис билан 2026 йилгача шартнома имзолаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хави "Барселона"ни 2021 йилдан буён бошқариб келмоқда. 2022/23 йилги мавсумда испанияликнинг қўл остидаги жамоа Испания чемпиони бўлди ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.
Фикрлар