Хави "Барселона" бош мураббийи бўладими?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" собиқ футболчиси Хави клуб бош мураббийига айланиши мумкин.

Mundo Deportivo хабарига кўра, клуб бош директори Оскар Грау ва спорт ишлари бўйича директор Эрик Абидал ушбу масала бўйича Испания терма жамоаси собиқ футболчиси билан Доҳада учрашди.

Айни дамда Хави "Аль-Садд" клубининг бош мураббийи ҳисобланади. У Каталония клуби шарафини 1998-2015 йиллар давомида ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, каталонияликлар жамоа устозлигига Роналдь Куманни олиб келиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!