Хави "Барселона" учун футболчи танлади

"Барселона" бош мураббийи Хави жамоасининг "Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммихга қизиқиши ҳақида гапирди.

Мутахассис 28 ёшли хавбекни ўз жамоасида кўришни хоҳлашини тан олди. Хавининг сўзларига кўра, Киммих "Барселона"да жорий мавсум охирида жамоани тарк этадиган Серхио Бускетснинг ўрнини эгаллаши мумкин.

"Киммих - ўйинни ажойиб тушунадиган супер топ футболчи. Бизга бу ўрин учун юқори савияли футболчи керак, акс ҳолда келаси йил мусобақада қатнашишимиз қийин бўлади. Агар имконият бўлса, "Бавария" билан музокараларни бошлашимиз керак, - дея Хавининг сўзларини келтиради "Mundo Deportivo" нашри.

Киммихнинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Transfermarkt" портали Германия терма жамоаси футболчисини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Германиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум мюнхенликлар сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!