Хави: "Барселона"дан кетишга тайёрман
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес жамоа бош мураббийлигидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Истеъфо? Раҳбарият қарор қилса, жамоадан кетишга тайёрман. Бу футбол, мен хафа бўлмайман. Аввалроқ, Лапорта натижа бўлмаса, клубда ўзгартириш қилиши мумкинлигини айтганди. Менимча, ҳаммаси бош мураббийдан бошланади. Вазиятни тўғирлаш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан", - деди Эрнандес.
"Барселона" айни пайт Испания Ла Лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Чемпионлар лигасида эса "кўк-анорранглилар" гуруҳда 3-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар