Хави бир футболчидан қутилмоқчи
“Барселона” мутасаддилари тезроқ ҳужумкор футболчи Ферран Торресни сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда.
Испаниянинг Sport нашрга кўра, каталонияликлар 23 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарага жўнатишга ҳам тайёр.
Умумий ҳисобда, клуб бу трансфердан 40 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Ферран Торрес “Барселона”га 2022 йилнинг бошида олиб келинган эди. Ўшандан бери расмий учрашувларда 71 маротаба майдонга тушган ўйинчи ўз ҳисобига 14 та гол ва 9 та ассист расмийлаштирди.
Фикрлар