Хави буни тушуниб етди

"Барселона" клуби бош мураббийи Хави Эрнандес ҳужумчи Усмон Дембеленинг келажаги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мен Дембеле билан суҳбатлашдим. У нафақат бу мавсум, балки келажакда ҳам мен учун қанчалик муҳим эканлигини тушуниб етдим. Энди ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Усмон иқтидорли футболчи бўлгани учун клуб билан шартномасини узайтиришини истайман", - деди Хави. 

Қайд этиш жоиз, франциялик вингернинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!