Хави “чучварани хом санаган” экан!

  • 27 июнь, 2022, 10:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес келаси мавсумда нуфузли совринлар учун курашишни мақсад қилган.

Tecno

Испаниялик мутахассис таркибни тажрибали ва кучли ўйинчилар билан кучайтиришни режалаштирган. Бироқ, клуб мутасаддилари бош мураббий кўзлаган трансферларни амалга ошира олмаяпти.

Хави ўз жамоасида Роберт Левандовски, Жюль Кунде, Сесар Аспиликуэта, Маркос Алонсо ва Бернарду Силва каби юлдузларни кўрмоқчи. Лекин ҳозирча бу орзулигича қолмоқда.

“Барселона” рўйхатдаги ўйинчиларни олиши учун биринчи навбатда ҳозирги таркибдаги футболчилардан бир нечтасини сотиб юбориши ва маош фондини қисқартириши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!