Хави Гвардиолани ортда қолдирди

Хави Эрнандес Испания чемпионатида "Барселона" бошқарувидаги 50-учрашувини ўтказди.

"Барселона" Ла Лиганинг 24-турида ўз уйида "Валенсия"ни қабул қилиб, минимал (1:0) ҳисобда ғалаба қозонди. "Marca" нашри хабаларига кўра, Хави бошчилигида "кўк-анорранглилар" Ла Лиганинг 50 та ўйинида 118 очко тўплади.

Бу Каталония гигантининг барча мураббийлари орасида иккинчи ўрин ҳисобланади. Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиоланинг 117 очколик натижасини ортда қолдирди. Улардан юқорида 124 очко жамғарган Луис Энрике жойлашган.

Ла Лиганинг 24-туридан кейин "Барселона" 62 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!