Хави ишдан олинганидан кейин нималарни ҳис қилганини айтди

“Барселона” раҳбарияти қарорига кўра, бош мураббий лавозимидан озод этилган Хави Эрнандес кўнглидан нималар ўтганини айтиб берди.

- “Барселона”дан ишдан олинганимдан кейин нималарни ҳис қилдим? Аниқ, бу енгиллик бўлмади. Чунки мен қолишни истагандим, лекин менга севимли клубимда ортиқ ишлай олмаслигимни айтишди.

Келган илк кунимдан бошлаб, ҳар бир гапим раҳбарият ва оммавий ахборот воситаларини ларзага солганга ўхшайди. Тўғриси, нега бундай бўлганини ўзим ҳам билмайман, - деди Хави Эрнандес.

Хави Эрнандес 2021 йили “Барселона”ни қабул қилиб олиб, ўртамиёна даражага тушиб қолган жамоани чемпионга айлантирди. Шунингдек, каталонияликлар бу мутахассис қўл остида Испания Суперклубини ҳам қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!