Хави Испания ҳужумчисини ўз жамоасида кўрмоқчи
"Барселона" бош мураббийи Хави таркибни яна ҳам кучайтиришни истамоқда.
Маълум бўлишича, 42 ёшли мутахассис ўз жамоасида "Лейпциг" ҳужумчиси Дани Ольмони кўришни истайди. "Кўк-анорранглилар" анча вақтдан буён уни кузатиб келмоқда. Шу йилнинг ёзида раҳбарият унинг трансфери устида ҳам ишлади, аммо Лапорта немис клуби билан келиша олмаганди.
Маълумот учун, Ольмонинг трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил қилади. У жорий мавсум жами 22 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ҳамда 5 та ассист муаллифига айланди.
Фикрлар