Хави Канселунинг жароҳати ҳақида гапирди
Ла Лиганинг 19-туридан ўрин олган "Лас-Пальмас" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида зафар қучди.
Ғалаба осонликча қўлга киритилмади ва бундан ташқари португалиялик ҳимоячи Жоау Канселу тиззасидан жароҳат олди. Жамоа устози Хави унинг жароҳати жиддий эмаслиги ва тез орада сафга қайтишини айтди.
"Аслида жиддий нарса йўқ, аммо тиббий кўрикдан сўнг ҳаммаси маълум бўлади", - дея Хавининг сўзларини келтиради "кўк-анорранглилар" клуби сайти.
Эслатиб ўтамиз, Каталония гранди Ла Лига турнир жадвалида “Реал” ва “Жирона”дан кейин учинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар