Хави: "Ла Лигада чемпионлик учун фаворит эмасмиз"

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Ла Лигада чемпионлик пойгасидаги жамоасининг ҳолати ҳақида гапирди.

"Ла Лига ҳозирча етакчисиз. Энг яқин таъқибчимизни 5 очкога ортда қолдиряпмиз ва мана шундай давом этишимиз керак.

Бироқ биз чемпионатда фаворит эмас, даъвогарлардан биримиз, деб ҳисоблайман. Чунки ҳозирда Ла Лига ва Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби билан рақобатлашяпмиз. Чемпионлик учун охирги тургача курашамиз", - дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради "Марcа" нашри.

Эслатиб ўтамиз, "Барса" кейинги турда "Севилья" билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!