Хави "Манчестер Юнайтед"дан қайси юлдузни сўраганини биласизми?
Хави “Барселона” ҳужум чизиғини “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Каталонияликлар манчестерликлардан Антони Марсьяль бўйича трансфер маълумотлари ва ҳужумчининг нархини сўраган.
“Манчестер Юнайтед” анчадан бери таркибдаги бир неча футболчиларни сотиб юбормоқчи бўляпти. Улар орасида 25 ёшли Марсьяль ҳам.
Маълум бўлишича, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари каталонияликларнинг сўровини жавобсиз қолдирди. Чунки улар биринчи навбатда бош мураббий масаласини ҳал қилиши керак. “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олган мутахассисгина Марсьялнинг жамоадаги ўрнини беглилаб беради.
Франциялик ҳужумчи жорий мавсумда 9 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Фикрлар