Хави: Менга ўз шогирдим афзал
“Барселона” раҳбарияти “Челси” билан шартномаси якунланиш арафасида турган Антонио Рюдигер учун курашдан чиқди.
Каталонияликлар асосий эътиборини 23 ёшли ҳимоячи Рональд Араухо билан янги битим тузишга қаратади. Бундан ташқари, Хави “Челси”нинг эркин агентга айланаётган бшқа ҳимоячиси Андреас Кристенсенни Каталонияга келишга кўндириб қўйган.
Араухо клубнинг бир неча таклифини рад этди. Унга каталонияликлар бир мавсум учун 5 миллион евро атрофида маош ваъда қилганди.
Уругвайлик ҳимоячига харидор бўлаётган “Манчестер Юнайтед” агар Араухо жамоа сафига қўшилса, 10 миллион евро маош олишини уқтирмоқда.

Фикрлар