Хави: "Мессининг қайтиши кўп омилларга боғлиқ"
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Лионель Мессининг келгуси мавсумда жамоага қайтишига ишончи комил эмас. Каталония клуби устози аргентиналик футболчининг "Камп Ноу"га қайтиши кўп омилларга боғлиқлигини аниқ айтди.
“Мессининг қайтиши кўплаб омилларга боғлиқ. У ажойиб футболчи ва менинг дўстим. Келинг, режамизни амалга оширишимиз мумкинлигини кўриб чиқайлик. Кўп нарса Лионелнинг ўз хоҳишига ҳам боғлиқ бўлади", - деди Хави матбуот анжуманида.
Месси ёзда эркин агентга айланади. ПСЖ клуби у билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Лионелнинг ўзи ҳам Парижда қолишни истамаяпти.
Фикрлар