Хави нима сабабдан ҳалигача шартномасини узайтирмади?

  • 26 июнь, 2023, 15:15
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Хави Эрнандес “кўк анорранглилар” раҳбарияти билан янги меҳнат шартномасини имзолаш борасида ҳозирча келишмаган. Инсайдер Фернандо Полонинг сўзларига кўра, томонлар ўртасида молиявий масалаларда келишмовчиликлар мавжуд.

Tecno

Эрнандес клуб бошлиқларидан нафақат унинг, балки ёрдамчиларнинг ҳам маошини оширишини истамоқда. Бироқ, клуб раҳбарлари бошқача фикрда, яъни, фақат бош мураббийнинг маошини оширишга тайёр.

Хави 2021 йилнинг ноябр ойидан бери “Барселона”ни бошқармоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2024 йилнинг ўрталаригача тузилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!