Хави нима учун "Барселона"га рад жавобини берганини очиқлади

"Аль-Садд бош мураббийи Хави "Барселона" томонидан юборилган таклифга нима учун рад жавобини берганини изоҳлади.

"Менга "Барселона" раҳбарияти ҳақиқатдан таклиф билан чиқди, бироқ рад жавобини бердим. Чунки бундай клубни бошқаришга ҳали тайёр эмасман, аммо бу режага келажакда албатта қайтаман", - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, Хави "Барселона" академияси вакили ҳисобланиб, у 1998-2015 йиллар давомида клуб сафида 700 дан зиёд учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!