Хави ўз дўстини жамоадан кетказишга мажбур

“Барселона”да бир неча йиллардан бери давом этиб келаётган молиявий муаммолар таркибга жиддий таъсир ўтказмоқда.

Маълумотларга қараганда, Жорди Альба 2012 йилдан бери ўйнаб келаётган жамоасини тарк этишга мажбур бўлмоқда.

Sport.es сайтининг ёзишича, айнан молиявий қийинчиликлар бош мураббий Хави Эрнандесни ўзи билан ҳам ўйнаган дўстидан воз кечиш вариантига рўбаро қилди.

34 ёшли футболчи энг катта маош оладиганлардан бири ҳисобланади. Клуб раҳбарияти асосан ана шундай ўйинчилар билан хайрлашмоқда.

Альбанинг шартномаси келаси йил ёзгача тузилган. Тажрибали футболчисни ёзда беш миллион еврога трансфер қилиш имкони бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!