
Хави ўз шогирди ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди
"Барселона" бош мураббийи Хави шогирди Рональд Араухо ҳақида гапириб ўтди. Унга кўра, мутахассис футболчини жамоа учун муҳим фигура, деб ҳисоблайди.
"Араухо билан шартнома узайтиришимиз катта аҳамиятга эга. Биз буни иложи борича тезроқ амалга оширишимиз керак.
У ҳозирда биз учун борини бериб ўйнамоқда. Шунингдек, Рональд майдонда ва унинг ташқарисида ҳурматга сазовор ўйинчи", - деди испаниялик мураббий.
Қайд этиш лозим, аввалроқ уругвайлик ҳимоячига МЮ, "Челси", "Ливерпуль" ва ҳатто "Реал Мадрид" каби жамоалар қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.
Фикрлар