Хави ўзи тан берган футболчи билан хайрлашяпти

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ўзи билан бирга ўйнаган энг яхши уч нафар футболчи номини айтди.

- Мен билан бирга ўйнаган энг яхши уч футболчи булар – Лионель Месси, Андреас Иньеста ва Серхио Бускетсдир, - деди Хави Эрнандес.

Хавининг ўзи ва бу учала футболчи ҳам “Барселона” тарбияланувчисилари ҳисобланади. Улар орасида биринчи бўлиб Хави футболчилик фаолиятини якунлаган. Ҳозир “Барселона”да фақат Серхио Бускетс тўп тепмоқда.

Бироқ, тажрибали ярим ҳимоячи учун бу Каталониядаги сўнгги мавсум бўлиши мумкин. Клуб раҳбарияти унга янги жамоа топишини айтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!