Хави ўзига қайси футболчи кераклигини айтди

"Барселона" бош мураббийи Хави ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни истамоқда. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри маълум қилди. 

Каталонияликлар раҳбарияти Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олиш ғояси билан банд, бироқ Хави натижалар яхшиланиши учун юқори савияли марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш ниятида. 

Испаниялик мутахассисга "Севилья" фулбеки Жюль Кунденинг ўйинлари ёқади. Унинг фикрича, унда етакчилик хусусиятлари бор. 

Айни вақтда андалусияликлар Жюль учун 80 миллион евро сўрамоқда. Унга, шунингдек, "Челси" ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!