Хави Қатардан қачон кетишини маълум қилди
Қатарнинг "Ал-Садд" клубида фаолият юритаётган Хави жамоадаги келажаги ҳақида гапириб ўтди.
“Гарчи фаолиятимнинг навбатдаги босқичига ўтиш фурсати келган бўлсада, мен бу ерда ўтказаётган вақтимдан завқ оляпман. Мен максимал даражада ишлаб, Қатарнинг 2022 йилгача бўлган улкан салоҳиятида кичик бир қисмга айланишни хоҳлайман”, - деди Хави.
“Барселона” президентлигига номзодларнинг аксарияти Хавини жамоа бош мураббийи сифатида кўрмоқда.
Фикрлар