Хави қимматбаҳо ўйинчидан воз кечди

  • 13 января, 2023, 15:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ўзига тўғри келмаётган футболчилар билан хайрлашишда давом этмоқда.

Tecno

Испаниялик мутахассис ёзда “Лидс”дан трансфер қилинган бразилиялик Рафинья Диасни сотиб юборилишини сўраяпти. Каталонияликлар 26 ёшли ярим ҳимоячи учун Англия клубига 58 миллион евро тўлаган эди.

Маълумотларга қараганда, Хави Эрнандес Бразилия терма жамоаси ўйинчисининг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмаган.

Асосан ўнг қанот ҳужумчиси сифатида тўп тепадиган Рафинья Каталония клубига келганидан бери жами 21 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол ва бешта ассист қайд этди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию